Тадбиркорлик ниқоби остида содир қилинган фирибгарлик
Самарқанд вилояти. 2020 йилнинг июль ойида 26 ёшли Ғолиб А., ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 33 ёшли Дилшод Д.,нинг ишончига кириб Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига “мева” маҳсулотларини экспорт қилишини айтиб, бизнес орқасидан кўрилган фойданинг бир қисмини унга беришини ваъда қилиб, 55.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғолиб. А.,га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир қилинган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Ҳозирда ушбу пулларни нима мақсадда сарфлаганлиги ва уларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ўзларингизни қимматбаҳо буюм ва пулларингизни нотаниш ва ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан бериб қўйманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти