Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

2 йилдан бери ваъдасини бажармасдан 373 млн. сўм пулларни бермасдан келаётган фирибгарлар

Кашқадарё. Китоб туманида яшовчи 42 ёшли Ж.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда Китоб тумани Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Л.Х. ва Б.Х.,ларга 2018 йил ноябрь ойининг бошларида 1,5 миллиард сўмлик металл профнастил маҳсулотлари берганлигини, пулларни 5 ой ичида беришлигини айтганлигини, пулларни бир қисмини бериб, қолган 373 млн. сўм пулларни ҳозирги кунга қадар бермай келаётганлигини, пулларини Л.Х. ва Б.Х.,лардан ундириб бериб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хурматли фуқаролар, оғзаки ёки ёзма равишда келишувларни тузганда эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз, зарурият тўғилганда нотариус ёки юрист хизматидан фойдаланишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech