Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фирибгар аёл ўзининг қинғир ишларини яна бошлади

Наманган вилояти. 38 ёшли Дилдора И., муқаддам фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятларни содир этиб унга нисбатан белгиланган жазони ўтиб чиққан бўлишига қарамай, 2019 йилнинг май ойида Наманган шаҳар “Маъданий маориф” МФЙ,да яшовчи фуқаро Феруза М., ни алдаб, “Uztelecom” алоқа компаниясига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ишончига кириб, ундан 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари терговга қадар текширув натижасида аниқланишича Дилдора И., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан  қўлга киритиш мақсадида, такроран жорий йилнинг 16 январь куни Феруза М., ни алдаб, Наманган шаҳар “И.Каримов” кўчасида жойлашган “Файз” МЧЖ номли савдо шаҳобчасидан унинг номига кредит асосида маиший техника воситаларини олишни ва пулларини ойма-ой ўзи тўлашини айтиб, ишончига кириб, савдо шаҳобчасидан унинг номига шартнома расмийлаштириб, шартнома орқали 6 740 000 сўмлик маиший техника воситаларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, сотиб юборганлиги, пулларни эса ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Дилдора И., га нисбатан жабрланувчининг аризасига асосан 14.12.2020 йилда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонида содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

 Муаллиф: катта терговчи капитан Ж.Ж. Шоназаров

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech