Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мунтазам равишда пул талаб қилиб келган шахс тезкор тадбирда қўлга тушди

Тошкент шаҳар. 2021 йил 14 декабрь куни Наманган вилоятида яшовчи 27 ёшли А.И. Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 11 декабрь куни 21 ёшли Ж.З. уни шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирмаслиги эвазига 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни А.И.,нинг аризаси бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида Ж.З. Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган “CONTINENT” номли супермаркети олдида А.И.,дан 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.З. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, Ж.З. олдин хам А.И.нинг шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирмаслиги эвазига А.И.,дан товламачилик йўли билан 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлиги, бундан ташқари унинг бошқа харажатлари учун пул тўлаб келганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  


                                                                                                                                                     Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ТБ

таҳлил ва назорат бўлинмаси катта терговчиси

Ш.А.Миркаримова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech