Жиззахда йигит чўпон қизнинг отаси ва укасини уриб тан жароҳати етказди
Жиззах. 2020 йил 24 июнь куни соат тахминан 17:00 да 29 ёшли Б.У. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан маст холатда “Captiva” русумли автомашинасида Жиззах шаҳар Шодлик МФЙ Обод кўчасига бориб “Н” исмли қиз билан суҳбатлашаётган вақтида, бу ерда вояга етмаган 14 ёшли М.Т. (аёл) ва бошқа фуқароларни чорва боқаётганлигини кўриб, уларни бу ердан кетказиш мақсадида куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўрқитиши натижасида ўзаро гап талашиб жанжаллашиши давомида, Б.У., ҳеч бир сабабсиз, безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўрган, вояга етмаган М.Т.,нинг отаси Л.Б. ва укаси Б.Б. ларнинг танасининг юз ва бош соҳасига тош билан уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада фуқаро Л.Б., ва Б.Б. лар олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМнинг Жиззах филиали тиббиёт бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Б.У.,га нисбатан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Б.У., жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйита дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти