Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фирибгарлик билан кифояланмаган шахс суд олдида жавоб беради

Наманган. 27 ёшли С.М. Косонсой туманида бўла туриб, 2018 йилинг декабрь ойидан 2020 йилнинг март  ойигача 5 нафар шахснинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан жами 9.100.000 сўм моддий зарар етказганлигига қарамай, жиноий ҳаракатларини давом эттириб, бошқа турдаги жиноятга қўл уриб, жорий йилнинг апрель ойидан июнь ойига қадар Косонсой туманида яшовчи 3 нафар шахснинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, 2.100.000 сўмлик мол-мулкларни талон тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.М., га нисбатан  жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилганитергов ҳаракатлари натижасига кўра,С.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик) ва 169-моддаси 3-қисми «а» бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғрилик) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

         Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech