Ёқтирган қизи совға қилган телефон аппаратини зўравон йигит тортиб олди
Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувидаги жиноят ишини тергов қилиш жараёнида аниқланишича, Термиз шаҳрида яшовчи 25 ёшли Б.Н., 2020 йил 8 март куни Термиз шаҳар “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Ш.Б., га қўнғироқ қилиб, учрашиб гаплашиб олишни айтиб у билан тахминан соат 13:00да Термиз шаҳридаги ошхоналарнинг бирида учрашиб, гўёки Ш.Б.нинг ёқтирган қизи П.Н.нинг олдиндан Б.Н.дан жами 500.000 сўм қарзи борлигини айтиб алдаб, шу сабабли П.Н., ёқтирган йигити Ш.Б.,га совға қилган баҳоси 950.000 сўмлик “Redmi 7A” русумли уяли телефон аппаратини беришни талаб қилиб, Ш.Б.ни қўрқитиб, мазкур телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти