Тан жароҳати етказишга мусиқа сабаб бўлди
Жиззах. 2020 йилнинг 12 август куни соат 22.30 да 18 ёшли О.А., Шароф Рашидов тумани Самарқандқудуқ маҳалласида 40 ёшли Р.И., билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, “нега кеч бўлганда баланд овозда мусиқа қўйиб, бизнинг тинчимизни бузаябсан” деб, Р.И., нинг яшаш хонадони яқинида танасининг турли жойларига уриб, тепиб унга қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Натижада Р.И., тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Суд-тиббий экспертизанинг 07.09.2020 йилдаги хулосасига кўра, Р.И., ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳатлари олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. О.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти