Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомобилни олиб қочган шахс ушланди

Тошкент. 2020 йилнинг 09 июль куни соат 18:40 да номаълум шахс Миробод туманида “Пойтахт” савдо мажмуаси рўпарасида бўла туриб, 34 ёшли Р.Р., нинг ишончига кириб, унинг “Cobalt” автомашинасини, тўхташ жойга олиб киришини айтиб, мазкур автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида олиб қочилган автомобиль Яшнаобод туманида топилиб, ушбу жиноятни 30 ёшли М.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича М.Р. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech