Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганда хонадондаги қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Наманган вилояти. 2022 йил 20 январь куни соат 16:30ларда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида 64 ёшли С.Л. спиртли ичимликдан маст ҳолатда ўзининг Наманган шаҳар Зарафшон кўчасида жойлашган хонадонида 4 нафар фуқароларга қимор ўйнаш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, мазкур хонадондан ўйин учун тикилган жами 1.461.000 сўм пуллар, 1 та ўйин қартаси, 16 дона картон стакан ва 1 дона қути ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Л.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech