Наманганлик ҳайдовчи жанжал вақтида бошқа бир шахснинг қўлини “ЗИЛ”да босиб кетди
Наманган вилояти. Жорий йилнинг йил 18 декабрь куни соат 17:00 ларда Наманган туманида яшовчи 26 ёшли А.Н., Наманган тумани “Қурама” маҳалласи ҳудудида бўла туриб, ушбу маҳаллада яшовчи 46 ёшли Қ.Ф. билан жанжаллашиб қолишганлиги сабабли А.Н. қўли билан Қ.Ф.,нинг юз қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган сўнгра унинг чап қўлини “ЗИЛ ММ3554” русумли автомашина балони билан босиб ўтиб кетганлиги аниқланган. Натижада Қ.Ф. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида аниқланишича, ушбу куни А.Н. ўзининг бошқарувида бўлган “ЗИЛ ММ3554” русумли автомашинасини “Қурама” маҳалласи ҳудудидаги ички кўчалар бўйлаб бошқариб кетаётиб Қ.Ф.,нинг бошқарувида бўлган “NEXIA” русумли автомобиль йўлни тўсиб қўйганлиги сабабли йўлини давом этира олмаган, Қ.Ф. эса маст ҳолатда бўла туриб унга кутиб туришини айтганлиги сабабли ораларида жанжал вужудга келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти УМИБ терговчиси
майор Хабибуллаев Азизбек
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент