Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганлик фуқаро, икки танишининг номига яширин равишда кредит расмийлаштириб олганлиги аниқланди

Наманган вилояти. 2020 йил 25 декабрь куни Наманган шаҳар “Нурафшон” МФЙ.,да яшовчи 26 ёшли Рустам Р., танишлари 25 ёшли Аброрбек А., ва 41 ёшли Одилжон Я., ларни ишончига кириб, уларга тегишли бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк” Наманган шаҳар филиали томонидан берилган пластик карталаридан фойдаланиб туришини сўраб, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг JOYDA дастурий таъминоти орқали мазкур фуқаролар номига жами 29 200 000 сўм миқдорида қисқа муддатли онлайн кредит олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Рустамжон Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ўзингизни пластик картангизни рақамини ва махфий кодларини ҳеч кимга ошкор қилмаслигингизни сўраймиз!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech