Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманганлик фуқаро ўз уйида маҳалладошларига қимор ўйнаш учун шароит яратиб берганлиги аниқланди

Наманган вилояти. 2022 йил 01 февраль куни Поп туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида, шу куни 46 ёшли У.Б. Поп туман Барчабек кўчасида жойлашган яшаш хонадонида ўзини 4 нафар маҳалладошларига ўйин қартаси ёрдамида қимор ўйнаши учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, хонадонидан 36 дона ўйин қартаси, қимор учун тикилган 1.400.000 сўм пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.Б., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech