Пичоқ билан етказилган жароҳат “қамоқ” сари йўлга сабаб бўлди
Андижон. 2020 йилнинг 19 декабрь куни соат 15:00 да 18 ёшли Дилшодбек А., Марҳамат туман Мингтепа МФЙ Ипак йўли кўчасида жойлашган “Беш бола” номли ошхона ёнида 18 ёшли Билолиддин И., билан ўзаро жанжаллашиб, ўзининг ёнида бўлган чалабзар пичоғи билан Билолиддин И.,нинг орқа кўкрак қисмига қасддан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза Билолиддин И.,да “кўкрак қафасини тешиб ўтган жароҳати, бел ва қорин соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши” каби тан жароҳатлари мавжудлиги ҳамда улар оғирлик даражасига кўра “оғир” тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Дилшодбек А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Дилшодбек А., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти