“Бита” билан тажовуз
Тошкент вилояти. 2021 йил 09 февраль куни соат 15.30 ларда Тошкент тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи 34 ёшли Олимжон А., ва 29 ёшли Даврон А.,лар Тошкент тумани Чимкент йўли кўчасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 33 ёшли Ойбек А., ва 28 ёшли Азиз А.,ларга ҳеч бир сабабсиз тегажонлик қилиб, қўлида бўлган “бита” таёқ билан тан жароҳати етказишган. Натижада Ойбек А., ва Азиз А.,лар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ойбек А., Азиз А., ва Олимжон А.,ларга нисбатан суд тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти