Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нархи салкам 88 млн. сўмлик балиқлар

Наманган вилояти. 2022 йилнинг февраль ойи давомида 36 ёшли М.М. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Фарғона вилоятида яшовчи 37 ёшли А.А., 26 ёшли А.И., 26 ёшли У.И. ва 35 ёшли Б.Ф.ларнинг ишончига кириб, улардан жами бўлиб 87.448.000 сўмлик турли хилдаги балиқ маҳсулотларини сотиб олиб пулларини 1 ҳафта муддатда бериш ҳақида ваъда бериб, олинган балиқ маҳсулотларини сотиб юбориб, улар ҳисобидан У.И.га 9.000.000 сўм ва А.А.ларга 4.000.000 сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech