Оғуфуруш қўлга олинди
Самарқанд вилояти. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат тахминан 20:00 да Оқдарё тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Пўлатдархон” маҳаласида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирида фуқаро 40 ёшли Обиджон А. харидор сифатида тадбирга жалб қилинган шахсга бир дона чинни идишлари солиш учун мўлжанланган қоғоз қутида қадоқланган, қуруқ ҳолдаги умумий вазни 88.6 грамм миқдорда марихуана гиёҳвандлик воситасини 5.000.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Обиджон А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб унга нисбатан мазкур модда билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов давом этмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти