Навоийда 10 синф ўқувчиси талончилик жиноятига қўл урди
Навоий вилояти. 2023 йилнинг 11 апрель куни соат 12:10 да, номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Навоий шаҳар Ғалаба Шох кўчаси 101-уй олдида 19 ёшли М.А.ни бир ўзи ҳаракатланиб кетаётганлигини кўриб, уни орқасидан кузатиб бориб, ушбу уйнинг 1-кириш йўлагига кириш эшиги қаршисидан ҳаракатланиб ўтаётганда, орқа томонидан келиб, М.А.ни қўлидаги ичида 870 минг сўм миқдоридаги нақд пули, бир дона “Алоқабанк” АТБ томонидан расмийлаштирилган пластик картаси ва М.А.га фуқаролик ID картаси бўлган аёллар ҳамёнини тортиб олиб, очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни, муқаддам ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун судланган 10-синф ўқувчиси вояга етмаган 17 ёшли Б.Ш. содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли бўлган аёллар ҳамёни ва ўнинг ичида бўлган нақд пуллари, пластик картаси ва фуқаролик ID картаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўнга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғи қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
подполковник С.Ширбачеев
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти