Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоийда товламачилик билан шуғулланиб келаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилояти. 2023 йил 31 май куни 40 ёшли Ш.в. (эркак) Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, ўнда 2022 йил август ойидан бошлаб 34 ёшли Ш.А. (аёл) билан танишиб, у билан яқин муносабатларда бўлиб келганлигини, сўнгра эса Ш.А. уларнинг ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги ва у билан бирга ёзишган SMS ва “Telegram” орқали хар хил маълумотларни яқин қариндошлари ҳамда оила аъзоларига ташлаб бермаслиги эвазига, шу кунга қадар товламачилик йўли билан жами 4.500.000 сўм пулларни олганидан сўнг яна унга жорий йилнинг 31 май куни қўнғироқ қилиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1.000.000 сўм пулларини беришини талаб қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришлик сўраган.

Мазкур ариза асосида Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.А. Навоий шаҳрида жойлашган “Фауна” кафесининг орқа томонида ариза муаллифи билан учрашиб, ундан талаб қилиб келаётган, 1.000.000 сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан АШ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси

подполковник С.Ширбачеев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech