“HUNDAI PORTER” автомашиналарини сотиб юборган “даллол”
Наманган вилояти. 2019 йилнинг июль ойидан октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, 24 ёшли Муҳаммадали А., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Наманган шаҳрининг турли ҳудудларида 40 ёшли Аҳрор А., ва 54 ёшли Исмоил И.,ларнинг ишончига кириб, уларга тегишли “HUNDAI PORTER” русумли автомашиналарини ҳар бирига 11.500 АҚШ долларидан сотиб беришини айтиб, ушбу автомашиналарни ўзга шахсларга сотиб юбориб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Муҳаммадали А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “Б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти