Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўловчи талашган ҳайдовчиларнинг жанжали пичоқбозлик билан тугади

Андижон. 2020 йил 23 апрель куни соат 17:30 ларда 22 ёшли М.Қ. Шаҳрихон тумани Қўрғонча махалласида 27 ёшли Д.Ж. билан автомашиналарида йўловчи ташиш навбати масаласида жанжаллашган вақтида, хўжалик пичоғи билан Д.Ж., га тан жароҳати етказгани оқибатида Д.Ж. туман марказий шифохонасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва М.Қ. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech