Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ариқдаги сувни талашиб...

Фарғона. 2020 йилнинг 02 апрель куни соат 18:00 да фуқаро 35 ёшли С.М., Бешариқ тумани, “Қоражийда” қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала ер майдонида таниши 25 ёшли Э.А., билан фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтган ариқ сувини талашиб жанжаллашгани оқибатида, жанжал давомида С.М., қўлида бўлган ўғитлар қопини очиши учун олиб келган хўжалик пичоғи билан Э.А., нинг қорин соҳасига бир маротаба тиқиб олган.

Натижада Э.А., тан жароҳати олиб туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С.М., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech