Ношукр навара
Бухоро. 2020 йил 10 март куни 78 ёшли Ф.С., Пешкў тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда номаълум шахс унинг уйидан 10.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда талон-торож қилганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ф.С., билан бир манзилда яшовчи набираси 28 ёшли З.Ш., содир этганлиги аниқланган. З.Ш. узоқ вақт давомида ушбу пулларни талон-тарож қилиб юрганлиги, ўғирланган пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатганлиги, бундан ташқари ўғирланган пулдан 1.300 АҚШ долларини ўзининг таниши С.Ф.,га қарз сифатида берганлиги аниқланиб, С.Ф., дан ушбу пуллар ашъёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган. Қолган пуллар нимага ишлатилганлигига аниқлик киритилганда З.Ш., ўз эхтиёжларига, яъни кийим-кечак сотиб олишга, ўз автомашинасига эҳтиёт қисмлари ва кўнгил хушлик учун сарфлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва З.Ш., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.