Заргарлик буюмларни ўғирлаган шахс фош этилди
Тошкент. 39 ёшли Г.Х. (аёл) Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилинг 30 июнь кунидан 13 июльгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, умумий қиймати 70.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган турли хил заргарлик буюмлари ва 1 дона “Lenovо” русумли ноутбуикни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 25 ёшли М.Р. содир этганлиги аниқланиб, ундан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти