Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Невидимка” ёрдамида содир этилган жиноят

Наманган вилояти. Жорий йилнинг 31 январь куни Поп тумани Гулистон кўчасида яшовчи 40 ёшли А.С., тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 30 январь куни соат 10:00 ларда ўзининг бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасида Поп тумани “Маданият” МФЙда яшовчи қариндошининг яшаш уйида бўлаётган тўйга бориб, автомашинасини уй олдида қолдириб кетганлигини, назоратсиз қолдирилган автомашинани соат 00:00ларда номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур автомашина Поп тумани Чоркесар МФЙда яшовчи 52 ёшли Р.М. томонидан олиб қочиб кетилганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли бўлган “Damas” русумли автомашина ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чора қўлланилган.

Тергов давомида аниқланишича, Р.М., га пул зарур бўлиб қолганида жабрланувчи А.С.,дан пул сўраб турганлигини, бироқ рад жавобини эшитиб, унга тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинасининг ҳайдовчи олд эшигини аёллар “невидимкаси” ёрдамида очиб, сўнгра рул тагида жойлашган электр симларини туташтириш йўли билан автомашинани ўт олдириб, қариндошининг уйига сақлаш учун олиб бориб қўйганлиги аниқланган. Ўз навбатида қидирув ишлари якунига кўра автомашинани сотиб юборишни режалаштирганлиги аниқланган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech