Ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида 2 ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмди.
Қашқадарё. 2020 йилнинг 27 май куни соат 09:00 да ҳайдовчи 22 ёшли Н.Т., бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасида Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган вояга етмаган 2 ёшли С.М., ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада вояга етмаган С.М., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз фарзандлирингизни эътибордан четда қолдирманг, шу каби ачинарли ҳолатларни олдини олиш мақсадида фарзандларингизни кун давомида назорат қилиб боринг.
Ҳайдовчилар эътиборига транспорт воситасини бошқариш вақтида амалдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига” амал қилишингизни ва хушёр бўлишингизни сўраймиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти