“Nexia”да йўловчи бўлиши ваъда этилган бузоқлар
Жиззах вилояти. 2021 йил 18 ноябрь куни 43 ёшли Б.О. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 10 ноябрь куни ўзига тегишли бўлган 4 бош сигир ва 3 бош бузоқларини эрталаб соат 10:00 ларда ўтлаб келиши учун қишлоғи ҳудудида жойлашган дала майдонига қўйиб юборганлигини, шу куни соат 15:00 ларда 4 бош сигири қайтиб келиб, қолган 3 бош бузоғи қайтиб келмаганлигини сабабли, ушбу 3 бош бузоғини топишда амалий ёрдам беришликни сўраган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу бузоқчаларни 31 ёшли Ў.Д. ва 33 ёшли Г.Э.лар, Ў.Д.,нинг бошқарувида бўлган “Nexia doнc” русумли автомашинада ўғирлаб, бузоқчаларнинг 2 бошини Жиззах шаҳрида яшовчи 31 ёшли А.А..,га ва 1 бош бузоқчани Т.Ш., ларга сотиб юборганлиги маълум бўлиб, фуқаролардан ушбу 3 бош бузоқчалар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ў.Д. ва Г.Э., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан (ўғрилик) жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида аниқланишича гумон қилинувчилар Ў.Д. ва Г.Э.лар, бундан ташқари 2021 йил 17 октябрь куни Ғаллаорол тумани “Ўгат” қишлоғида яшовчи 65 ёшли И.Х.,га тегишли бўлган 1 бош қора-оқ рангли қорамолини гумонланувчи Ў.Д.нинг бошқарувида бўлган “NEXIA DONC” автомашинасида ўғирлаб, Ш.Рашидов тумани Қўштерак кўчасида яшовчи 45 ёшли С.С.,га сотиб юборганлиги маълум бўлиб, жабрланувчига тегишли бўлган бир бош қорамол холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда гумон қилинувчилар Ў.Д. ва Г.Э.лар процессуал тартибда ушланиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этоқда.
Муаллиф: Жиззах вилояти Янгиобод тумани
ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи
катта терговчиси капитан
Эшбеков Вохиджон
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент