Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс ўғри бўлиб чиқди

Фарғона. 2020 йил 18 июнь куни соат 23:10 да Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Фарғона шаҳар Саккокий кўчасида жойлашган “Уржуза” шифохонаси олдида ўзини шубҳали тутган 46 ёшли Э.Х. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ биносига олиб келиниб, унинин ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида унга тегишли “Samsung” русумли телефон аппаратининг орқа қисмига кўнғир рангли, ўзига хос хидли вазни 0,29 граммни ташкил қилган “гашиш” моддаси ёпиштирилганлиги аниқланиб, ашёвий далил тарикасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Х, га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди (қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, шу кунининг ўзида Э.Х. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, 35 ёшли А.Д. жорий йилнинг 17 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда  шу куни соат 16:00 дан 18:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шаҳс унинг Фарғона шаҳар Истироҳат кўчасида турган "Spark" русумли автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида бўлган 12.700 АҚШ доллари миқдордаги пулларни яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 17.06.2020 йилда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” (ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидқирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Э.Х. содир этилганлиги аниқланиб, ундан холислар иштирокида жами 200.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган ҳамда тўпланган ҳужжатлар шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Мазкур ўғрилик ҳолати юзасидан Э.Х. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Ҳозирда дастлабки Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech