Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ниятини охиригача етказа олмаган босқинчи

Наманган вилояти. 2022 йил 1 октябрь куни соат 02:00 ларда Наманган тумани Кўркам кўчасида яшовчи 35 ёшли Т.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 02:00 ларда номаълум шахс унинг яшаш ҳовлисига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлида турган уста тешадан қурол сифатида фойдаланган ва юз қисмига қора рангли ниқоб таққан ҳолда, у ётган ётоқхонага қўлидаги теша билан бостириб кириб, бўйин қисмидан бўғиб, тилла ва пул талаб қилган вақтида номаълум шахсни овози таниш бўлганлиги учун уни исми билан чақирганлиги, шунда номаълум шахсни қўлидаги тешани тортиб олиб, юзидаги ниқобини қўли билан ечгани ҳамда бўйин қисмидан бўғганида, ушбу шахс ҳақиқатдан хам унинг исми билан чақирган таниши эканлигини билиб қолганлигини ва ушбу шахс қочиб кетганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, жабрланувчининг ётоқхонасидан 1 дона синтетик матодан ишланган қора рангли ниқоб, 1 дона теша далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, ушбу босқинчилик жиноятини Наманган тумани Нодира кўчасида яшовчи 24 ёшли А.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech