Тунда “Nexia” автомашинасидаги 4 нафар талончилар велосипеддаги фуқарони тунашди
Қашқадарё. 2020 йилнинг 12 ноябрь куни соат 23:30 да 20 ёшли Жахонгир Ў., Қарши тумани Дашт қишлоғи ички йўлидан велосипедда яшаш уйига кетаётган вақтида унинг олдига 4 нафар номаълум шахслар “Nexia” русумли автомашинада келиб, ёнида бўлган 1 млн. 520 минг сўмлик бир дона “SAMSUNG A-10S” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб кетганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Косон туманида яшовчи 25 ёшли Ҳусайиддин Ж., ўзининг вояга етмаган танишлари, яъни Қарши шаҳрида яшовчи 17 ёшли Отабек Х., 17 ёшли Асадбек Ғ., ва Қарши туманида яшовчи 16 ёшли Аслиддин М.лар, ни жиноят содир қилишга жалб қилган ҳолда, улар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, содир этганликлари аниқланиб, жиноий гуруҳ аъзоси ҳисобланган вояга етмаган Отабек Х.,дан бир дона “SAMSUNG A-10S” русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Хусайиддин Ж., га нисбатан ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми “Б” банди (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш), 166-моддаси 2-қисми “в” банди ва 164-моддаси 2-қисми “Б” банди (Босқинчилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. вояга етмаганлар Отабек Х., Асадбек Ғ., ва Аслиддин М.,лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга қилинганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти