Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Нукусдаги ресторанларнинг бирида уч киши ресторан ходимини турли хил қаттиқ жисмлар билан дўппослашди” сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир бўйича РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Қорақалпоғистон Республикаси. 2021 йилнинг 09 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Нукус шаҳри “АлмазарМФЙ.,да жойлашган “Лас-Вегас” номли ресторанида мусиқачи бўлиб ишловчи 22 ёшли Искандар Қ., нинг ёнига мижоз 31 ёшли Алишер А., маст ҳолатда келиб қўлидаги микрофонини сўраган вақтида рад жавобини олгач шериклари 34 ёшли Гафур Қ., 33 ёшли Султан А.,лар билан уни уриб дўппослашган. Натижада Искандар Қ., олган жароҳатлари сабаб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech