Қўй олди-сотдиси билан шуғулланиб фойда кўришни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилояти. Фуқаро 27 ёшли М.Қ., 2019 йилнинг июль ойи бошларида таниши 44 ёшли Ю.М.,га биргаликда Жиззах вилоятидан қўй олиб келиб сотиб, яхши фойда олиш таклифини бериб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, ундан қўй сотиб олиш учун 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан қўлга киритган пул маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 12.10.2020 йилда Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Қ., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти