Велосипед иштирокида яна бир ЙТҲ, уни бошқарган шахс вафот этди
Самарқанд. 2020 йил 13 апрель куни соат 20:00 да Иштихон тумани “Суғот” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-53 “Бўронхўжа-Иштихон” автомобиль йўлининг 47 километрида ҳайдовчи 34-ёшли Б.Р., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида, йўлнинг ўнг қисмидан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган велосипед бошқарувчиси 33 ёшли Д.Э.,ни уриб юбориб йўл-транспорт =одисаси содир қилган. Натижада велосипедчи тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бироқ, 14 апрель куни фуқаро Д.Э., ЙТҲ натижасида олган тан жароҳатлари туфайли туман шифохонасида вафот этганлиги сабабли жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмига қайта малакаланган.
Ҳурматли фуқаролар Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан карантин вақтида барча шахсий транспорт восита (стикер махсус рухсатнома берилган ва тегишли рўйхатга киритилган автомобиллар бундан мустасно) ларидан фойдаланиш қатъиян ман этилган.
Охирги вақтларда велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиши кўпайиб бормоқда, шу сабабдан аввалам бор кўчага чиқишдан тийилинг, ҳаёт учун зарур бўлган ҳоллардан ташқарига чиқишдан аввал транспорт воситангиз соз, велосипедингиз эса махсус нур қайтарувчи чироқлар билан жиҳозланганлигига эътибор беринг.
Ўз ҳаётингизга бефарқ бўлманг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти