Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бир пичоқ - ҳар иккисини жароҳатлади

Тошкент шаҳри. 2020 йил 05 июль соат 02.00 да Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 46 ёшли В.Б., нинг хонадонига 34 ёшли С.К келиб, ўзаро гаплашиб ўтирган вақтларида, В.Б., нинг укаси 46 ёшли В.С.  келиб қолиб, С.К. билан ўзаро гаплари келишмай қолиши сабабли, В.С. С.К., нинг чап елка қисмига ошхона пичоғи билан уриб тан жароҳат етказган. Ўз навбатида С.К. В.С., нинг қорниниг пастки қисмига пичоқ билан зарба бериб, тан жарохати етказган.

Натижада В.С. ва С.К., лар тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган, С.К., га амбулатор даволаниш белгиланиб, В.С., нинг жарохати юзасидан жароҳлик амалиёти  муолажалари ўтказилиб, стационар даволаниш белгиланган.

Мазкур холат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.К., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.К. процессуал тартибида ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech