Ҳайдовчини тунаган шахслар қонун олдида жавоб беришади
Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 03 январь куни соат 00:50 ларда 21 ёшли Шахзод Б., 18 ёшли Хуршидбек А., “Муродил” ҳамда “Умиджон” исмли шахслар Ўзбекистон туман Қулибек қишлоғида бўла туриб, Қўқон шаҳри томонда 26 ёшли Нуриддин Ж., нинг бошқарувида бўлган “Nexia-1” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи билан ўзларини 50.000 сўм эвазига “Авғонбоғ” қишлоғига ташлаб қўйишга ўзаро келишиб, автомашинага ўтиришиб, Ўзбекистон тумани «Яккатут» МФЙ марказидаги «Турдали ота мажмуаси» олдига етиб боришган вақтларида Хуршидбек А., ҳайдовчидан телефонини бериб туришини, телефон қилиб олишини айтиб, уни нархи 1.500.000 сўмлик «SAMSUNG А-6» русумли телефон аппаратини олиб, телефонни шериги Шахзод Б.,га бериб, ушбу телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, автомашинадан тушиб номаълум томонга қочиб яширинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида Шахзод Б. «SAMSUNG А-6» русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шахзод Б. ҳамда Хуршидбек А., ларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда, ҳар икки фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши доирасида қолган шахсларнинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти