Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Камерун Республикасининг бир неча фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланди

Аввал хабар берилганидек, Камерун Республикасидан келган бир неча фуқаролар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига гўёки сайёҳ сифатида келишиб, осуда ва фаровон юрт фуқароларини мулкини талон-торож қилиш пайига тушишади. 

Шундан сўнг, Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг қандай фаолият билан шуғуланаётганликларини билиб, ўзларини ҳам ушбу соҳа вакили сифатида кўрсатиб ишончига киришишади. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 02 октябрда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун Республикасининг бир неча фуқароларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилиб, тегишли судловликда кўриш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Бош прокуратурага юборилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech