Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олиб қочилган транспорт воситасини “KIA” автомашинаси тўхтатиб қолди

Наманган вилояти. 2021 йил 26 декабрь куни Наманган шаҳри Давлатобод туманида яшовчи 25 ёшли М.Ж. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни куни соат 14:00 ларда ўзига тегишли “DAMAS” русумли автомашинасини, яшаш уйи олдидаги новвойхона ташқарисида эшиклари очиқ ҳолатда ва калити ўт олдиргичда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Наманган шаҳар “Шарқ тонги” МФЙда яшовчи 33 ёшли М.З. маст ҳолатида содир этиб, “DAMAS” русумли автомашинада Наманган шаҳар Давлатобод тумани “И.Каримов” кўчасида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “KIA” русумли автомашина билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech