Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қоғоз парчаларида “героин” аниқланди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 22 март куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган  тезкор-тадбир давомида, Фарғона шаҳар Мотрудий кўчасида яшовчи фуқаро 44 ёшли Фарҳод Ш., ўзининг хонадонида шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 300.000 сўм эвазига 3 дона қоғоз парчаларига ўралган сарғиш рангли, ўткир ҳидли моддани сотган вақтида ушланган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Фарҳод Ш.,дан олинган вазни 0.17 грамм модда “Героин” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech