Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Опий гиёҳвандлик воситасини айланмаси олди олинди

Самарқанд вилояти. 2022 йилнинг 8 февраль куни соат 13:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чоштепа” МФЙ ҳудудида 31 ёшли А.Ж. шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 4.400.000 сўм эвазига тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасида, тадбир давомида олинган тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли модда таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар – морфин, кодеин, наркотин мавжудлиги, бу модда экстракцияли опий гиёҳвандлик моддаси турига кириб, унинг соф оғирлиги 11,46 граммни ташкил қилганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари жараёнида ушбу гиёҳванд модданинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилганда, гумонланувчи мазкур гиёҳванд моддани жорий йилнинг 6 февраль куни ўзига олдиндан таниш бўлган Пайариқ туманида яшовчи 45 ёшли Н.Ш.,дан сотиб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ш.,га “қамоққа олиш” тарздаги А.Ж.,га эса “гаров” эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech