Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Қоровул” томонидан содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди

Тошкент шаҳри. 2021 йил 04 январь куни соат 22:00 ларда номаълум шахс Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган таъмирлаш ишлари олиб борилаётган янги қурилган хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, 29 ёшли Азамат Р., га тегишли 1 дона иситгич радиатори (котёл) ва 2 дона иситиш батареяларини ўғирлаб, жабрланувчига жами 7.150.000 сўм моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни юқоридаги манзилда қурилган янги хонадонларга қоровуллик қилаётган 29 ёшли Шукур А., томонидан содир этилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шукур А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳурматли фуқаролар ўз мулкингизга бефарқ бўлманг, хонадонларга кузатув камералари ўрнатилиши Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech