Ҳақоратлаш оғир тан жароҳатларига олиб келди
Бухоро. 2020 йилнинг 16 май куни соат тахминан 12:00 да 44 ёшли М.Ш. Бухоро шаҳар Мирдўстим кўчасида дарахтни кесиб олаётган вақтида, шу кўчада яшовчи 39 ёшли А.С. чиқиб қолиб, уни ножўя сўзлар билан хақорат қилганлиги сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан, жанжал оқибатида М.Ш. А.С., нинг яшаш хонадонига бориб, унинг бош ва юз соҳаларига қасддан уриб тан жароҳатлари етказаган. Натижада А.С, тиббий мауссасага мурожаат қилган.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, А.С. га оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан М.Ш., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. М.Ш. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти