Ўта хавфли рецидивист қайта ўғирлик қилганлиги учун, озодликдан маҳрум этилди
Бухоро. 2019 йил 21 ноябрь куни соат тахминан 14:30 да фуқаро 59 ёшли Э.Ҳ., суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлишига қарамасдан, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармай аҳлоқан тузалиш йўлига кирмасдан такроран ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчаси 146/15-уйга кириш дарвозаси очиқлигидан фойдаланган ҳолда ушбу уйга ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Ш.И. га тегишли бўлган нархи 2.000.000 сўмлик оқ рангли икки бош қўйларини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Ҳ., га нисбатан Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” банди (ўта хавли рецидивист томонидан содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида Э.Ҳ. , га айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
2020 йил январь ойида жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун шаҳар прокуратурасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2020 йил 10 февраль кунидаги ҳукмига кўра, фуқаро Э.Ҳ., ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти