Қулфланмасдан қаровсиз қолдирилган автомашина жиноят содир этилишига сабаб бўлди
Тошкент шаҳри. 2020 йил 27 октябрь куни соат 08:34 да, 32 ёшли Ш.А., Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шарофобод кўчаси 14-уй ёнида 26 ёшли М.М.,га тегишли бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситасини қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, эшигини очиб, ўт олдириш жойида турган калит ёрдамида автомашинани ўт олдириб, ҳодиса содир бўлган жойидан номаълум томонга бошқариб кетган.
Жабрланувчи М.М.,нинг “102” ишонч телефони орқали берган хабарига асосан, 27.10.2020 йил ички ишлар ходимларининг тезкор харакатлари натижасида, шу куни соат 16:30 да “Spark” автомашинаси Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT парк рўпарасидаги Мўминов кўчаси 2 ва 3-сонли кўп қаватли уйлар оралиғида қулфланган ҳолда қолдириб кетилгани аниқланган. Кўздан кечириш жараёнида бир дона калит ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича Ш.А., ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиб, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти