Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Отлар подаси

Навоий вилояти. 2021 йилнинг 03 июль куни МЧЖ раҳбари 54 ёшли Т.М. ва мавсумий ишчи 25 ёшли Н.Н. билан ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Конимех тумани “Саржал” ОФЙда яшовчи 43 ёшли Б.Ж.,нинг яшаш хонадонига боришиб, унга ўзларини отларга харидор сифатида келгандай қилиб кўрсатиб, отларни сотиб олишиб, бироқ пулларини уч-тўрт кун ичида бериб кетишларини айтиб алдаб, бошқарувида бўлган “Jentra” русумли автомашинани гаров сифатида қолдириб, унга тегишли бўлган жами 112 млн. 400 минг сўмга тенг 16 бош отларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Т.М. ва Н.Н. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Т.М.ни ҳимояга бўлган ҳуқуқлари тушунтирилиб, жиноят иши доирасида гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.

Тергов жараёнида гаровга қолдириб кетилган “Jentra” русумли автомобиль, бошқа бир шахсдан пулларини бўлиб тўлаш шарти билан олинганлиги ва иккала гумонланувчиларга тегишли бўлмаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, жабрланувчидан олинган 16 бош отлар, Тошкент шаҳрида бошқа бир шахсларга сотиб юборилиб, улардан тушган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech