Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пакетдаги “гашиш”

Сурхондарё вилояти. 2021 йил 28 ноябрь куни соат 15:30 ларда ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 18 ёшли Т.С., тадбирда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 600.000 сўм эвазига оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланган ва харид объекти ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбирда олинган бир дона оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган қорамтир-малла рангли , пластилинсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, соф оғирлиги 1,88 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech