Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Парваришлаш учун алоҳида шароит

Самарқанд вилояти. Жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2021” тезкор профилактик тадбири давомида Пайариқ тумани “Эшимоқсоқ” қишлоғида яшовчи 81 ёшли А.Хайитнинг яшаш уйи томорқа қисми кўздан кечирилганда, у ерда гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ҳамда агротехник ишлов берилиб, парваришлаб келинаётган экинлар мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ўсимликлар ҳужжатлаштирилиб олинган.

Фуқаро А.Хайитнинг уйидан расмийлаштириб олинган 23 туп ўсимликлар юзасидан суд-кимёвий экспертиза тайинланган бўлиб, унинг якунига кўра мазкур ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда опий гуруҳи алкалоидлари морфин, кодеин ва тебаин мавжуд бўлиб, бу ўсимликлар “Кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Хайитга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 2-қисми “а” банди (илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида аниқланишича А.Хайит муқаддам мазкур модда билан судланганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech