Спиртли ичимлик таъсирида жанжаллашиш оқибати ўлим билан якунланди
Сирдарё. 2020 йилнинг 15 сентябрь куни тунги соат 02:30 да Гулистон шаҳрида 39 ёшли С.Х., ўзи билан биргаликда шаръий никоҳ асосида яшовчи 50 ёшли З.Ш. (аёл), билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўртасида ўзаро келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида, С.Х., турмуш ўртоғи З.Ш., ни баданининг турли жойларига қўли билан уриб тан жароҳати етказган.
Натижада, З.Ш., олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилик бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.
Мазкур жиноят иши бўйича С.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти