Маст ҳолда жанжаллашиб рақибига оғир тан жароҳати етказди
Бухоро. 2020 йилнинг 04 октябрь куни соат тахминан 23:00 да 48 ёшли Ҳ.Қ., спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда, Ғиждувон тумани “Додарак” МФЙ ҳудудида таниши О.Қ., билан ўзаро шахсий келишмовчилик замирида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида у қўллари билан О.Қ.,нинг танасини турли жойларига бир неча маротаба қасддан уриб, оёқлари билан тепиб, тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида, фуқаро О.Қ., ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти