Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жабрланувчининг мастлиги, талончилик содир этилишига сабаб бўлди

Наманган вилояти. 2021 йил 13 февраль куни соат 22:00 ларда номаълум шахслар Наманган шаҳри Ғалаба кўчасидан ўтиб кетаётган маст ҳолатдаги 65 ёшли Иброҳим Қ.,ни олдига бориб қўлидаги нархи 100 000 сўмлик “INOI” русумли уяли телефон аппаратини ва 150 000 сўм пулларни талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Ғалаба кўчасида яшовчи 31 ёшли Шуҳрат А., таниши “Фарҳод” билан содир қилганлиги аниқланиб, фуқаро Иброҳим Қ.,га тегишли “INOI” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шуҳрат А.,ва “Фарҳод” исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилиб, “Фарход” исмли шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech