Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тунлари фуқароларнинг тинчини бузиб талончилик қилиб юрган ўсмирлар эндиликда суд олдида жавоб беришади

Андижон вилояти. 2020 йилнинг октябрь ойларида 19 ёшли Элбек Р., ўзининг жиноий шериклари 17 ёшли Шохрух В. ва Отабек Ғ.,лар 20 ёшли Ислом И. ҳамда 19 ёшли Аброр А., билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида жиноий режа тузиб, жорий йилнинг октябрь ойидан декабрь ойларигача бўлган вақт мобайнида фуқароларнинг телефон аппаратларини очиқдан-очиқ талон тарож қилганликлари аниқланган.

Жумладан: Жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат 23:00 ларда жиноий гуруҳ  Асака тумани Қашқар МФЙ ҳудудида 18 ёшли Бобур Ф.,нинг “SAMSUNG GALAXY NOTE-8” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон тарож қилиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинганлар.

Бундан ташқари юқоридаги каби ҳолатлар 21,26,31 октябрь ва 3 ноябрь кунлари ҳам содир этилганлиги аниқланган, уяли алоқа воситаларини бозорда сотиб юбориб пулларни ўзаро тақсимлаб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан, аввалига юқоридаги ҳолатларни ким содир этганлигини аниқлаш мақсадида номаълум шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов натижаларига кўра талончиларнинг шахси аниқланган ва жиноят ишлари бирлаштирилган. Юқоридаги қонунбузарларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди(такроран содир этилган талончилик), 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш) билан айбловлар эълон қилиниб тегишли эҳтиёт чоралари танланган.

Мазкур жиноят иши бўйича 14 декабрь куни айблов хулосаси тузилиб, суд муҳокамасига юбориш учун туман прокуратурасига юборилган.

 

Муаллиф: катта терговчи капитан
                          Э.А. Ахмадалиев

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech